platina.uz
Жамият

Таътил кунларида мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари учун ҳақ тўланмайди

Таътил кунларида мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари учун ҳақ тўланмайди
“Таътил кунларида ҳам боғча пули тўлаймизми?” Мактабгача таълим агентлиги жорий йилнинг 10-18-январ кунлари мактабгача таълим ташкилотларида навбатдан ташқари таътил эълон қилингандан сўнг кўплаб ота-оналарни қизиқтирган ана шу муҳим саволга жавоб қайтарди. Агентлик тақдим этган маълумотларга кўра, "Мактабгача таълим ташкилотлари ва мактаб-интернатлардаги болалар таъминотига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида"ги Низом талаблари асосида мазкур таътил кунлари учун боғча тўлови тўланмайди.
“Таътил эълон қилингунга қадар боғча тўлови амалга оширилган бўлса, кейинги тўловларни амалга ошириш жараёнида таътил кунлари учун тўланган бадал суммаси ҳисобга олинади. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг тегишли йиғилиш баёнига асосан, таътил кунлари давомида мактабгача таълим ташкилотлари, жумладан, ДХШ ҳамда Оилавий НМТТда фаолият юритадиган ходимларга амалдаги тартиб сақланган ҳолда иш ҳақи тўланади” дея маълум қилган агентлик.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid