platina.uz
Жамият

“Quramax Medical” МЧЖ томонидан 2022 йил юртимиз ҳудудига олиб кирилган барча препаратлар рўйхати эълон қилинди

“Quramax Medical” МЧЖ томонидан 2022 йил юртимиз ҳудудига олиб кирилган барча препаратлар рўйхати эълон қилинди
Чуқурлаштирилган сифат назорати натижаларига кўра, «Док-1 Макс» ҳамда «Амбронол» дори воситаларининг айрим серияларида пропиленгликол моддаси ўрнига ёки у билан бирга этиленгликоль ва диетиленгликол моддалари мавжудлиги маълум бўлди. Шуни инобатга олган ҳолда Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва қолган дориларни ҳам қўшимча текширувдан ўтказиш мақсадида эҳтиёт чораси сифатида “Quramax Medical” МЧЖ томонидан 2022 йил юртимиз ҳудудига олиб кирилган барча препаратлар сотувини тўхтатди. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Док-1 МАКС» ва «Амбронол» дори воситалари белгиланган тартибда лаборатория синовларидан ўтказилмаганлиги маълум қилинган эди.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid