platina.uz
Жамият

Қор кўчкиси хавфи мавжуд ҳудудлардан аҳоли вақтинча кўчирилиши мумкин

Қор кўчкиси хавфи мавжуд ҳудудлардан аҳоли вақтинча кўчирилиши мумкин
Қор кўчкиси хавфи мавжуд ҳудудлардан аҳоли вақтинча кўчирилиши мумкин. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» хабар бермоқда. Аҳолини ва ҳудудларни хавфли гидрометеорологик ҳодисалар ҳамда геологик жараёнлар билан боғлиқ фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ишлари самарадорлигини ошириш мақсадида: Тошқин сувлари ва сел оқимларини хавф-хатарсиз ўтказиб юборишни таъминлаш, қор кўчиши ва ер кўчкиси ҳодисалари хавфини камайтириш бўйича ҳукумат комиссияси тасдиқланган. Ҳукумат комиссиясининг асосий вазифаларидан бири сел, сув тошқини, қор кўчкиси ва ер кўчкиси хавфи мавжуд бўлган ҳудудларда жойлашган аҳолини вақтинча кўчириш ва кейинчалик (зарур ҳолларда) босқичма-босқич хавфсиз жойларга доимий яшаш учун кўчириш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ҳисобланади.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid