platina.uz
Жамият

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ истеъмолчиларни огоҳлантирди

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ истеъмолчиларни  огоҳлантирди
Ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши муносабати билан «Ҳудудгазтаъминот» АЖ истеъмолчиларни   огоҳлантирди. «Ҳудудгазтаъминот» АЖ  табиий газдан фойдаланишда эҳтиёт чораларини кўриш, иситиш мосламалари ва овқат тайёрлаш жараёнида газ плиталарини қаровсиз қолдирмаслик, шунингдек, вентиляция тизимига алоҳида эътибор бериш зарурлигини эслатиб ўтди. Ташкилот фуқаролардан газ жиҳозлари ишлаб турган хоналарда дам олишга йўл қўймасликни ва чироқни ёқишдан олдин газ ҳиди йўқлигига ишонч ҳосил қилиб, у аниқланган ҳолда 104 телефон рақами орқали газ хизматига мурожаат қилишини сўради. Шунингдек, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ фавқулодда вазиятларни олдини олиш мақсадида ва фуқаролардан табиий газ истеъмолига онгли равишда ёндашишларини ва ундан зарур эҳтиёжлар учун фойдаланишларини сўрайди. Ресурсдан  оқилона фойдаланиш барча истеъмолчиларни бир маромда газ билан таъминлаш имкониятини беради ҳамда ҳаво ҳароратининг пасайиши даврида унинг етишмовчилигини келтириб чиқармайди. Бундан ташқари, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ истеъмолчиларни табиий газ билан узлуксиз таъминлаш учун тўловни ўз вақтида амалга ошириш зарурлигини эслатиб ўтади. Маълумот учун, тўловларни туман газ таъминоти бўлимлари ва банк филиалларида, шунингдек, барча тўлов тизимларининг мобил иловалари орқали 24/7 режимида амалга ошириш мумкин.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid