platina.uz
Жамият

Тиббий суғурта 2023 йилда қайси ҳудудларда жорий этилади?

Тиббий суғурта 2023 йилда қайси ҳудудларда жорий этилади?
4 январь куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди. Унда 2023 йилда Давлат тиббий суғурта тизими жорий қилиш бўйича қарор ишлаб чиқарилиши маълум қилинди.  "Президентимизнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида таъкидланганидек, 2023 йилдан бошлаб, Давлат тиббий суғурта тизимини Тошкент шаҳрида жорий қилиш учун барча имкониятлар мавжуд. Биз ўзимизга мажбурият олган ҳолда Навоий вилоятида ҳам тиббий суғуртани йўлга қўямиз, - деди вазир Амрилло Иноятов. Бунинг учун:
  • бир ой муддатда тиббий суғурта тизимини жорий этиш бўйича қарор ишлаб чиқилади;
  • Тошкент шаҳридаги 72 та поликлиника ва 40 та шифохонани компьютер жиҳозлари, зарур тиббий ускуналар билан таъминлашга 30 млрд. сўм йўналтирилади;
  • Пойтахтда 2023 йил 1 июлдан тиббий суғурта тизими механизмлари жорий этилади.
Бунда:
  • тиббиёт муассасалари тўлиқ рақамлаштирилади;
  • ҳар бир бемор қачон, қаерда ва қандай даволаниши ҳақида аниқ маълумотга эга бўлади.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid