platina.uz
Таҳлил

10 йил озодликдан маҳрум қилинган собиқ бош прокурор Рашид Қодиров озодликка чиқди

10 йил озодликдан маҳрум қилинган собиқ бош прокурор Рашид Қодиров озодликка чиқди
2000-2015 йилларда Ўзбекистоннинг бош прокурори лавозимида фаолият кўрсатиб келган Рашид Қодиров 3 йил аввал пора беришга далолат қилиш, фирибгарлик, солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш, тергов қилишга ва суд ишларини ҳал этишга аралашиш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш каби ҳокимият, бошқарув ва жамоат бирлашмалари органларининг фаолият тартибига қарши бир қатор оғир ва ўта оғир жиноятларни содир қилганликда айбли деб топилганди. Унга нисбатан 10 йил озодликдан маҳрум қилиш ва иш ҳақи минимумининг 500 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланганди. Барча давлат мукофотлари ва унвонларидан маҳрум қилинганди. Маҳаллий интернет нашрлар бугун Ўзбекистоннинг энг қудратли шахсларидан бири бўлган собиқ бош прокурор Рашид Қодировнинг қамоқдан озод этилгани ҳақида ёзмоқда. Аммо расмий манбалар ҳозирча бу ҳақда маълумот эълон қилгани йўқ. Шунга қарамай, platina.uz бу маълумот аниқлигига очиқ энциклопедия – VIKIPEDIYA маълумотларига таяниб ишонч ҳосил қилди. Мазкур очиқ энциклопедияда собиқ бош прокурор Рашид Қодиров ҳақидаги маълумотлар охирги марта 2023 йил 5 январ санасида соат 02.01 да унинг 2022 йил декабрда афв этилиб озодликка чиқарилгани ҳақидаги маълумот билан янгиланган. Эслатиб ўтамиз: Ўзбекистон собиқ бош прокурори Рашид Қодиров 2018 йил февралида қўлга олинган эди. Ўшанда унга нисбатан Жиноят кодексининг 165 (товламачилик), 205 (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) ва 210 (пора олиш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилганди. Дарвоқе... Президент Шавкат Мирзиёев собиқ бош прокурор ўз қилмишлари ҳақида ойнаи жаҳон орқали гапириб беришини айтган эди. Аммо бу намойиш бўлгани йўқ.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid