platina.uz
Жамият

Халқаро қидирувда бўлган аёл Куала-Лумпурдан Тошкентга экстрадиция қилинди

Халқаро қидирувда бўлган аёл Куала-Лумпурдан Тошкентга экстрадиция қилинди
Куала-Лумпурдан Тошкентга Ўзбекистон Республикасидаги Интерпол миллий марказий бюроси ходимлари ҳамроҳлигида одам савдоси жинояти бўйича халқаро қидирувда бўлган ва Малайзияда узоқ вақт яшириниб юрган жиноятчи олиб келинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. Айбланувчини қўлга олиш Тошкент Интерпол ва Куала-Лумпур Миллий марказий бюроларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари ва тезкор-ахборот кузатуви ҳамда Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонаси вакилларининг бевосита ёрдами билан амалга оширилди. Ушбу идоралар ходимлари томонидан олиб борилган самарали ҳаракатлар натижасида Малайзия ҳукумати томонидан қидирилаётган шахсни экстрадиция қилиш тўғрисидаги қарор қабул қилингунга қадар гумон қилинувчини қўлга олиш ва ҳибсга олишга муваффақ бўлишди. Экстрадиция масаласининг ижобий кўриб чиқилиши натижасида қидирувда бўлган аёл Тошкентга олиб келиш учун Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига топширилди. Эндиликда унга нисбатан қонун доирасида жазо белгиланади.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid