platina.uz
Жамият

Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин телефон орқали мулоқот қилди

Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин телефон орқали мулоқот қилди
4 январь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. Ўзбекистон-Россия кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада чуқурлаштириш масалалари кўриб чиқилди. Икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг ривожланиш суръати, шу жумладан ўзаро товар айирбошлаш ортаётгани, Ўзбекистон ва Россиянинг етакчи компаниялари иштирокида қўшма корхона ва кооперация лойиҳалари сони ошаётгани мамнуният билан қайд этилди. Мамлакатларимиз ҳудудлари ўртасидаги фаол мулоқотларни давом эттириш, шу мақсадда ҳар йили Тошкент шаҳрида ўтказилаётган «Иннопром. Марказий Осиё» халқаро кўргазмаси ҳамда Ўзбекистон-Россия Ҳудудлар форуми имкониятларини самарали ишга солиш муҳимлиги таъкидланди. Нефть-газ соҳасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Давлатимиз раҳбари томонидан 2022 йилнинг 26-27 декабрь кунлари Санкт-Петербург шаҳрида ўтган МДҲ норасмий саммитининг самарали натижаларини юксак баҳоланди. Ўзбекистон ва Россия етакчиларининг телефон орқали мулоқоти ҳар доимгидек самимий, дўстона ва амалий руҳда ўтди.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid