platina.uz
Жамият

Самарқандда 2,3 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди

Самарқандда 2,3 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди
Самарқанд вилоятида тадбиркор 2,3 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётгани аниқланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди. Вазирлиги ишчи гуруҳи томонидан ўтказилган назорат тадбирида Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида фаолият юритиб келаётган «MAROQAND SIFAT TEKSTIL» МЧЖга қарашли текстиль маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи цехда фойдаланилган электр энергияси сунъий равишда пасайтирилган тариф бўйича ҳисоб-китоб килиб келинаётганлиги аниқланди. Хусусан, истеъмолчи томонидан фойдаланилган электр энергияси миқдорини ҳисоботларда сунъий равишда бузиб (пасайтириб) кўрсатилганлиги натижада тизимга 2,3 млрд сўм зарар етказилганлиги маълум бўлди. Ушбу ҳажмдаги электр энергияси ўртача 26 мингта хонадоннинг бир ойлик истеъмолини ташкил қилади. Қоидабузар истеъмолчига нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилди.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid