platina.uz
Жамият

Қашқадарёда бозорчилар ҳоким ўринбосарини дўппослади

Қашқадарёда бозорчилар ҳоким ўринбосарини дўппослади
Қашқадарё вилояти Қамаши туманининг «Алишер Навоий» МФЙ ҳудудидаги «Файз» деҳқон бозори атрофида сотувчилар жанжал чиқарди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ хабар берди. Маълум қилинишича, 2 январь куни тахминан соат 10:30 ларда Қамаши тумани ҳокимининг ўринбосари М.Н. ва шу бозор раҳбари А.А.лар томонидан бозор ҳудудида ободонлаштириш ишларини олиб бориш ҳамда бозор атрофига бетон ариқ ўрнатиш мақсадида туман Ободонлаштириш бўлимига қарашли экскаватор машинасини ишлатаётган вақтда “Файз” деҳқон бозори ҳудудида савдо ишлари билан шуғулланувчи Қамаши туманида яшовчи фуқаролар Қ.С., Б.Н., Т.З. ва И.А. ҳеч бир сабабсиз жанжал чиқарган.

Жанжал вақтида фуқаролар З.Т. ва Н.Б. қўллари билан ҳоким ўринбосари М.Н. қасддан бир неча маротаба уриб, Қамаши тумани Ободонлаштириш бўлимига қарашли экскаватор машинаси ойнасига тош отиб синдириб, “Файз” номли МЧЖ раҳбари А.А.га тегишли “Nexia-2” русумли автомашинага зарар етказиб, фуқароларни фаол қаршилик кўрсатишга жалб қилган.

Воқеа жойига Қамаши туман ИИБ ходимлари чиқиб, фуқароларни тинчлантириб, жамоат тартиби сақлашга эришилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қамаши туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid