platina.uz
Жамият

«Қамчиқ» довони очилди

«Қамчиқ» довони очилди
«Қамчиқ» довонида қор кўчкиси хавфи юзага келганлиги сабабли 4 январь куни соат 00:00 дан автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилган эди. Бу ҳақда ФВВ хабар берди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарлигида тегишли хизматлар билан ҳамкорликда фуқароларни қабул қилиш – эвакуация штаби тузилиб, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ҳамкорлигида йўлда қолиб кетган йўловчиларга махсус рейс орқали поезд қатнови йўлга қўйилди ва исиниш масканлари ташкил этилди. Шунингдек, ФВВ, ЙПХ ва «Қамчиқавтойўл» ИЙФУК ходимлари билан биргаликда йўлни қордан тозалаш, музламалар ҳосил бўлишининг олдини олиш ва қум-туз аралашмасини сепиш ишлари тўхтовсиз олиб борилди. Амалга оширилган зарурий тадбирлар натижасида бугун, 4 январь куни соат 10:00 да «Қамчиқ» довони автомобиллар ҳаракати учун қайта очилди.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid