platina.uz
Жамият

Ўзбекистонда 2022 йилда қарийб 305 млрд сўмлик авторақамлар сотилган

Ўзбекистонда 2022 йилда қарийб 305 млрд сўмлик авторақамлар сотилган
2022 йилда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасинин электрон савдо тизимида 304,1 млрд сўмлик 118 мингдан зиёд авторақамлар шаффоф онлайн-аукционлар орқали сотилди.
Тузилган битта битимнинг ўртача қиймати 2,6 млн сўмни ташкил этган. Сотилган авторақамларнинг 91 фоиз жисмоний шахслар, 9 фоиз - юридик шахслар томонидан харид қилинган. Ўтган даврда сотилган авторақамларнинг энг паст баҳоси 494,9 минг сўмни, энг қиммат авторақамнинг қиймати эса – 348,0 млн сўмни ташкил қилди.
Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 5 фоиз биринчи тоифадаги авторақамлар, 8 фоиз – иккинчи, 8 фоиз – учинчи, 11 фоиз – тўртинчи,  22 фоиз – бешинчи ва 46 фоиз – олтинчи тоифа авторақамларга тўғри келган.
Ҳудудлар кесимида энг кўп авторақамлар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти (31 фоиз) Самарқанд ва Қашқадарё (8 фоиздан), Наманган, Андижон ва Сурхандарё (7 фоиздан), ҳамда Хоразм (6 фоиз) вилоятларида харид қилинган.
Эслатиб ўтамиз, авторақамларни онлайн-аукционларда сотилишидан келиб тушган маблағларнинг 80 фоиз – Ўзбекистон Давлат бюджетига, 20 фоиз – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг моддий-техник базасини ривожлантириш, ходимларини моддий рағбатлантириш ва бошқа харажатлар Махсус жамғармасига йўналтирилади.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid