platina.uz
Жамият

Қашқадарёда терилмаган пахта борлиги маълум бўлди

Қашқадарёда терилмаган пахта борлиги маълум бўлди
Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятининг Муборак туманида салкам 20 гектар майдонда пахта терилмай қолиб кетгани айтилган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан туман ҳокимлиги расмий муносабат билдирди. Маълум қилинишича, видеода кўрсатилган пахта майдони туманнинг “Амир Темур” ҳудудида жойлашган “ЭМГ Интер Инвестмент” хорижий корхонасига тегишли бўлган дала ҳисобланади. Хорижий корхона 2022 йил 30 декабрь кунига қадар ҳам далаларда пахта теримини амалга оширган. Байрам кунлари муносабати билан теримни ташкил этиш имконияти бўлмаган.
“Хорижий корхона пахта етиштиришда ўз илмий қарашларига асосланади. 4 январь кунидан бошлаб терим давом эттирилишини корхона иш юритувчиси маълум қилди”, — дейилади хабарда.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid