platina.uz
Жамият

Ўзбекистоннинг учта вилоятида электр энергиясидан узилиш кузатилмоқда

Ўзбекистоннинг учта вилоятида электр энергиясидан узилиш кузатилмоқда
Навоий, Жиззах ва Андижон вилоятларининг айрим ҳудудларида электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди. Маълум қилинишича, Навоий ва Жиззах вилоятларида кузатилаётган кучли шамол натижасида электр тармоқларида носозликлар юзага келмоқда. Бунинг натижасида Жиззах вилоятининг Фориш, Зафаробод ва Ш.Рашидов, Навоий вилоятининг Нурато, Томди ва Учқудуқ туманларининг айрим ҳудудларида электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда. Шунингдек, Андижон вилоятининг Марҳамат, Булоқбоши ва Асака туманларини электр энергияси билан таъминловчи юқори кучланишли электр узатиш тармоғида носозлик юзага келган. Бунинг натижасида ушбу туманларнинг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида фавқулодда узилишлар кузатилмоқда. Ҳозирда махсус бригадалар томонидан носозликларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда ва тез фурсат ичида ушбу ҳудудларнинг электр таъминоти тўлиқ тикланади.
"Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз", - дейилади хабарда.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid