platina.uz
Жамият

Тошкентдаги 31 та олигоҳда дарс вақти ўзгаради

Тошкентдаги 31 та олигоҳда дарс вақти ўзгаради
Тошкент шаҳридаги 31 та олийгоҳда 9 январдан бошлаб дарс вақти ўзгартирилади. Бу ҳақда Олий таълим вазирлиги хабар берди. Маълум қилинишича, Тошкент метрополитенида йўловчи оқимини тўғри тақсимлаш, талабаларнинг ўз вақтида дарс машғулотларига етиб боришлари учун қулайлик яратиш мақсадида бекатларга яқин жойлашган олий таълим муассасаларининг мақбуллаштирилган иш графиги тасдиқланди. Унга кўра, 2023 йил 9 январдан юқоридаги расмда келтирилган таълим масканлари талабалари ўзгарган график асосида дарсларга қатнашади. Эслатиб ўтамиз, қишки таътил тугаб, дарс жараёнларининг бошланиш санаси 9 январь, душанба кунига тўғри келади. 5 январдан эса талабалар турар жойи ўз ишини бошланади.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid