platina.uz
Жамият

Тошкентда 3 та машина ЙТҲга учради

Тошкентда 3 та машина ЙТҲга учради
Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида 31 декабрь куни учта автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабар берди. Қайд этилишича, соат 19:00 ларда Шайхонтохур тумани Себзор кўчасида Nexia–1, Cobalt ва Hyundai русумли автомашиналар ўзаро тўқнашиб кетган. ЙТҲ оқибатида Cobalt автомашинасида бўлган йўловчи тан жароҳати олиб, шифохонага мурожаат қилган. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid