platina.uz
Жамият

Самарқандда иккита уй ёниб кетди

Самарқандда иккита уй ёниб кетди
Самарқанд шаҳрида 1 январь куни иккита хонадон ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят ФВБ матбуот хизмати хабар берди. Маълум қилинишича, 1 январь куни соат 17:34 да Самарқанд шаҳри ʼБекʼʼ МФЙ, Бобур кўчасидаги хонадонларда ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида вилоят ФВБга хабар келиб тушган. Воқеа жойига 6 та ёнғин-қутқарув экипажилар жалб этилган. Ёнғинга соат 17:44 да етиб борган ва соат 18:55 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган. Ёнғин натижасида 2 та хонадоннинг тахминан 200 м.кв майдонда шифт ва том қисми ҳамда уй жиҳозлари ёниб, зарарланган. Ёнғиндан хонадонларнинг тахминан 80 кв.м майдони сақлаб қолинди. Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ. Ҳозирда терговга қадар текшириш ишлари олиб борилмоқда.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid