platina.uz
Жаҳон

Қобулдаги аэропорт яқинида кучли портлаш юз берди

Қобулдаги аэропорт яқинида кучли портлаш юз берди
1 январь куни эрталаб Кобулдаги Ҳамид Карзай номидаги халқаро аэропорт яқинида кучли портлаш юз берди. Бу ҳақда Афғонистоннинг AITV  телеканали хабар берди. Маълум қилинишича, портлаш овози Афғонистон пойтахтининг турли ҳудудларида эшитилган. Портлашнинг табиати ва қурбонлар бўлиши мумкинлиги ҳақида маълумот йўқ, Толибон ҳукумати вазиятга расман изоҳ бермади. Al Jazeera телеканали ҳукуматдаги манбага таяниб, портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар ҳақида, уларнинг сонини айтмаган ҳолда маълум қилди. Аввалроқ Афғонистон Ички ишлар вазирлигининг янги биноси ёнида жойлашган масжидда портлаш содир бўлиб, 25 киши ҳалок бўлган, яна бир неча ўнлаб фуқаролар жароҳатланган эди.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid