platina.uz
Жамият

Бухородан Тошкентга келаётган «Афросиёб» поезди йўлда тўхтаб қолди

Бухородан Тошкентга келаётган «Афросиёб» поезди йўлда тўхтаб қолди
Бухоро—Тошкент йўналишидаги «Афросиёб» тезюрар поезди носозлик сабаб Чинозда тўхтаб қолди. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» матбуот хизмати хабар берди. Қайд этилишича, 2023 йил 1 январь куни Бухоро—Тошкент йўналишидаги 769-сонли «Афросиёб» юқори тезликда ҳаркатланувчи электропоезди электр кучланишли сим тармоғидаги носозлик сабабли Янги Чиноз—Чиноз перегон оралиғида тўхтаб қолган. Йўловчиларни манзилга хавфсиз етказиб келиш мақсадида 20:35 да Тошкент Шимолий вокзалидан захира «Афросиёб» электрпоезди жўнатилган ва ушбу поезд Чиноз бекатига 21:05 етиб борган. 269 нафар йўловчи захира поездига хавфсиз ўтказилган ва поезд Тошкент-Марказий вокзалига 22:05да етиб келган.
«Йўловчиларга йўл давомида қўшимча иссиқ чой-кофе ва озиқ-овқат бепул тарқатилди. 269 нафар йўловчига чипта нархи тўлиқ қайтариб берилади», — дейилади хабарда.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid