platina.uz
Жамият

Air Astana авиакомпаниясининг Тошкент-Олмаота рейси йўловчилари жабрланди

Air Astana авиакомпаниясининг Тошкент-Олмаота рейси йўловчилари жабрланди
Air Astana авикомпаниясининг Тошкент-Олмаота рейси самолёти турбулентлик ҳудудига тушиб қолиши натижасида йўловчилар жабрланди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди. «Бугун авиакомпания Тошкент-Олмаота йўналиши бўйича KC 128 рейсини амалга оширди. Самолёт маҳаллий вақт билан 14:35 да ҳавога кўтарилган. Парвоз вақтида самолёт тўсатдан кучли турбулентлик ҳудудига тушиб қолди. Дастлабки маълумотларга кўра, етти нафар йўловчи турли тан жароҳатлари олган», — дейилади хабарда. Қайд этилишича, самолёт 16.45 да Олмаотага қўнди. Парвоз экипажи йўловчиларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатган. Учувчилар воқеа ҳақида аэропорт хизматларини хабардор қилган. Тез ёрдам машиналари ёрдам кўрсатиш учун аэропортда йўловчиларни кутмоқда. Авиакомпания содир бўлган воқеадан афсусда ва рейс йўловчиларига ҳар томонлама ёрдам беради. Воқеа ваколатли органлар томонидан текширилади.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid