platina.uz
Жамият

Тошкентда кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди

Тошкентда кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди
Тошкентда 31 декабрь куни 12-қаватда жойлашган хонадонда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизматит хабар берди. Маълум қилинишича, 31 декабрь куни тахминан соат 21:51 лар атрофида Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманининг «Олчазор» маҳалласидаги кўп қаватли уйнинг 12-қаватида жойлашган хонадонда ёнғин келиб чиқди. Қайд этилишича, воқеа жойига туман фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари етиб келган ва ёнғин зудлик билан бартараф этилди. Шунингдек, туман ҳокими ва сектор раҳбарлари томонидан вазият назоратга олинган. Ёнғин оқибатида жабрланган фуқаролар бўлмаган.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid