platina.uz
Жамият

Ўзбекистонда янги йилнинг илк кунида қанча чақалоқ дунёга келди?

Ўзбекистонда янги йилнинг илк кунида қанча чақалоқ дунёга келди?
2023 йил 1 январь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда жами 1312 нафар чақалоқ дунёга келди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумот берди. Қайд этилишча, уларнинг 687 нафари ўғил, 625 нафари қиз фарзанд. Энг кўп туғилиш Фарғона вилоятида (172 нафар) кузатилган. Шунингдек, ҳудудлар кесимида кейинги ўринларни:
  • Қашқадарё вилояти (169 нафар),
  • Наманган вилояти (137 нафар),
  • Сурхондарё  вилояти (133 нафар),
  • Самарқанд вилояти (121 нафар)
Энг кам туғилиш эса Сирдарё вилояти (35  нафар) ҳиссасига тўғри келди. Туғилганларнинг 7 нафари эгизаклар. Айни пайтда шифокорларимиз гўдакларнинг барчасига белгиланган стандартлар бўйича сифатли тиббий хизмат кўрсатмоқда. Эслатиб ўтамиз, дам олиш кунларида қатор тиббиёт муассасалари билан бирга, 227 та туғуруқ комплексида ҳам тиббиёт ходимлари, акушер-гинеколог, неонатолог, доя ҳамда ҳамширалар навбатчилик асосида аҳолига хизмат кўрсатмоқда.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid