platina.uz
Жамият

Наманганда тунда эр-хотин ёниб кетди

Наманганда тунда эр-хотин ёниб кетди
Наманган вилоятида 31 декабрдан 1 январга ўтар кечаси 4 та ёнғин юз берди. Ҳолат бўйича вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди. 31 декабрь соат 22:15 да Чуст тумани “Лайлак уя” МФЙ ҳудудидаги хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлган. Ҳодиса оқибатида уйнинг ошхонасида шифт ва том қисмидан 15 квадрат метр жойи ёниб зарарланган. 1 январь соат 01:02 да Наманган тумани “Шўрқўрғон” МФЙ ҳудудидаги хонадонларнинг бирида ёнғин чиққан. Ҳодиса оқибатида бинонинг шифт ва том қисмидан 45 квадрат метр жойи ҳамда уй-рўзғор буюмлари ёниб зарарланган.\ Соат 01:33 да Норин тумани “Хўжаобод” МФЙ ҳудудидаги хонадонларнинг бирида ёнғин юз берган. Ҳодиса оқибатида бинонинг шифт ва том қисмидан 40 квадрат метр жойи, уй-рўзғор буюмлари ҳамда хонадон эгаларига тегишли ҳужжатлар ёниб зарарланган. Соат 05:00 да Косонсой тумани “Навбаҳор” МФЙ ҳудудидаги хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлган. Ҳодиса оқибатида бинонинг шифт ва том қисмидан 20 квадрат метр жойи, уй жиҳозлари ёниб зарарланган. Ёнғин вақтида хонадон эгасининг ўғли —1994 йилда туғилган эркак ва унинг турмуш ўртоғи — 1995 йилда туғилган аёлнинг куйган холдаги жасади топилган. Ҳозирда содир бўлган ёнғинлар юзасида терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid