platina.uz
Жамият

Бухорода темир сейфдан 200 млн сўм ўғирлаган аёл ушланди

Бухорода темир сейфдан 200 млн сўм ўғирлаган аёл ушланди
Бухоро вилояти Бухоро шаҳрида ўзганинг хонадонига кириб, темир сейфдан 200 миллион сўм пулларни ўмарган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди. Маълум қилинишича, 2022 йил 27 декабрь куни номаълум шахс ўзгалар мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида Бухоро тумани «Ўрта Осиё» малласида яшовчи Р.Ш. нинг Бухоро шаҳар «Ширбудин» маҳалласидаги хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, хонадонининг ҳовлисидаги темирдан ишланган сейфнинг ичида сақланаётган 200 млн сўм нақд пулларни яширин равишда талон-торож қилиб, номаълум томонга яширинган. Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар ИИО ФМБ томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тезкор-техник ва суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Бухоро шаҳар Ширбудин кўчасида яшовчи, 1984 йилда туғилган О.Н. исмли аёл содир қилганлиги аниқланган. Ҳозирги кунда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid