platina.uz
Жамият

Тошкентда номаълум шахс банкоматдан пул ўмарди

Тошкентда номаълум шахс банкоматдан пул ўмарди
30 декабрь куни Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида банкоматдан пул ўғирланди. Ҳолат юзасидан шаҳар ИИББ маълумот берди. Қайд этилишича, соат 06.30 ларда номаълум шахс Яшнобод тумани Жарқўрғон кўчасида жойлашган савдо дўконининг олдида ўрнатилган банкоматдан ўғрилик содир этган. Хабар юзасидан зудлик билан воқеа жойига тергов-тезкор гуруҳи етиб борган. Тергов ҳаракатларини олиб бориш, далилларни ва изларни аниқлаш мақсадида жиноят содир этилган ҳудуд ўрнатилган тартибда ўраб олинган. Ҳолат юзасидан Яшнобод тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (“Ўғрилик”) билан жиноят иши қўзғатилган. Жиноятни тўлиқ фош қилиш мақсадида малакали ходимлардан иборат тергов-тезкор гуруҳи тузилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid