platina.uz

Қалин туман Тошкент ва Aндижон аэропортлари фаолиятини чеклади

Жамият
30 декабрь 2022 йил
Қалин туман Тошкент ва Aндижон аэропортлари фаолиятини чеклади
Ноқулай об-ҳаво шароити Тошкент ва Aндижон халқаро аэропортлари ишининг чекланишига сабаб бўлди. Бу ҳақда "UZBEKISTAN AIRPORTS" хабар бермоқда. Хусусан, Тошкент аэропортида қуюқ туман сабабли кўринишнинг ёмонлашиши (250 м) "Uzbekistan Airways" авиакомпаниясининг HY9614 (Moskva — Toshkent) (Москва — Тошкент) рейси Самарқанддаги муқобил аэродромга йўналтирилишига сабаб бўлган. HY336 (Жидда — Тошкент) рейси эса Навоий халқаро аропортига йўналтирилган. Об-ҳаво яхшилангач, борт йўловчилар билан пойтахт аэропортига учиб келган. Aндижон аэропорти ҳам ноқулай об-ҳаво шароити туфайли вақтинча ёпилган. "Uzbekistan Airways" авиакомпаниясининг HY091 (Тошкент — Aндижон) ва HY049 (Aндижон — Самарқанд) рейслари Фарғона аэропортидан ўзгартирилган жадвалга мувофиқ амалга оширилади. "Aндижон" аэропорти раҳбарияти томонидан йўловчилар учун Фарғона аэропортига транспорт ташкил қилинди. Парвозлар жадвалидаги ўзгаришлар тўғрисидаги батафсил маълумотларни авиаташувчилардан олишингиз мумкин.
© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+