platina.uz
Жамият

Ўзбекистон 2023 йилда 23 миллиард долларлик маҳсулот экспорт қилишни режалаштирмоқда

Ўзбекистон 2023 йилда 23 миллиард долларлик маҳсулот экспорт қилишни режалаштирмоқда
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги маълумотига кўра, унда вазирлик ва идоралар, тармоқ бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари ҳамда Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги дипломатия ваколатхоналари раҳбарлари иштирок этди. Ташқи савдо ҳажмининг ўсишини таъминлаш, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этиш, саноат кооперациясини ривожлантириш, ўзбекистонлик ва хорижлик тадбиркорлар ўртасида мустаҳкам ишбилармонлик алоқаларини ўрнатиш борасида Ўзбекистон дипломатия ваколатхоналари томонидан вазирлик, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ҳамкорликда олиб борилаётган ишлар самарадорлиги қайд этилди. Ўзбекистоннинг аниқ ҳамкор давлатлари контекстида дипломатия ваколатхоналарнинг экспорт фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича фаолияти натижалари таҳлил қилинди. Географияни сезиларли даражада кенгайтириш ва экспорт тузилмасини диверсификация қилиш орқали 2023 йилда 23 миллиард долларлик маҳсулот экспорти ҳажмини таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирлар кўриш зарурлиги таъкидланди. Шу нуқтаи назардан, Европа Иттифоқининг «GSP+» имтиёз ва преференцияларидан фойдаланиш истиқболлари, «Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган» саноат кўргазмаларини ташкил этиш, рақобатбардош маҳсулотларни илгари суриш бўйича бўлажак импорт қилувчи корхоналарни таҳлил қилиш, маҳ аллий маҳсулотларни ташқи бозорларга етказиб беришда тариф ва нотариф тўсиқларни бартараф этиш бўйича тизимли ишларни давом эттириш муҳимлиги таъкидланди. Дипломатия ваколатхоналари раҳбарларининг экспорт шартномалари бўйича дебиторлик қарзларини қисқартириш, янги транспорт йўлакларини ривожлантириш ва маҳсулотларни экспорт қилиш учун янги логистика занжирларини шакллантириш масалалари бўйича олиб бораётган ишлари таҳлил қилинди. Ўзбекистоннинг тегишли мамлакатлардаги дипломатия миссиялари раҳбарларига Ўзбекистон товарлари учун порт ва транзит хизматларига имтиёзлар олиш юзасидан музокараларни фаоллаштириш, минтақавий аҳамиятга молик транспорт-логистика лойиҳалари бўйича техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқишни якунлаш, ўзбекистонлик тадбиркорларнинг ҳамкор мамлакатлардаги денгиз портларидан узлуксиз фойдаланишини таъминлаш, шунингдек, товарлар етказиб беришнинг муқобил йўналишлари бўйича тегишли таклифларни ишлаб чиқиш ва янги имкониятларни ўрганиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди. Учрашувда Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш борасидаги ишларнинг бориши ҳам кўриб чиқилди. Ишчи гуруҳнинг 6-йиғилишига ҳар томонлама тайёргарлик кўриш ва ЖСТга аъзо давлатлар билан икки томонлама музокараларни ўз вақтида якунлаш бўйича аниқ топшириқлар берилди. Йиғилиш якунларига кўра, белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажариш доирасида тегишли раҳбарларга қўшимча мақсадли топшириқлар берилди.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid