platina.uz
Жаҳон

Филиппинда сув тошқини қурбонлари ва бедарак йўқолганлар сони яна ортди

Филиппинда сув тошқини қурбонлари ва бедарак йўқолганлар сони яна ортди
Филиппинда кучли ёмғир оқибатида юзага келган сув тошқинлари туфайли 44 киши ҳалок бўлди, 28 киши бедарак йўқолди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди. Хавфларнинг олдини олиш ва табиий офатларни бартараф этиш бўйича миллий кенгашнинг ҳисоботида айтилишича, сув тошқинидан мамлакатнинг10 та ҳудудида 509,3 мингдан ортиқ киши жабрланган. Агентлик маълумотларига кўра, 151 эвакуация марказига 15,8 минг киши кўчирилган. Камида 1,42 минг киши уйини олдиндан тарк этган, 12 киши турли тан жароҳатлари олган. Республиканинг тўққиз вилоятида табиий офат билан боғлиқ 434 та ҳодиса, жумладан, сув тошқинлари ва кўчкилар қайд этилган. Шунингдек, сув тошқинлари сабаб 983,4 минг доллар миқдорида 4,5 минг уйга зарар етказган. Бундан ташқари, 129 та йўл ва 14 та кўприкни вайрон қилган, 19 та денгиз портига зарар етказган. 63 та шаҳарда электр таъминотидаги узилишлар қайд этилган.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid