platina.uz
Спорт

Роналду ва Рамос битта жамоада фаолиятини давом эттириши мумкин

Роналду ва Рамос битта жамоада фаолиятини давом эттириши мумкин
Саудия Арабистонининг «Ан-Наср» клуби «ПСЖ» ҳимоячиси Серхио Рамосни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда Marca хабар берди. Клуб раҳбарияти футболчи билан учрашиб, таклиф ва лойиҳа ҳақида музокара ўтказмоқчи. Рамоснинг «ПСЖ» билан шартномаси 2023 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади. Шу боис 36 ёшли ҳимоячи тез орада исталган жамоа билан музокара олиб бориши мумкин. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ОАВ португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду «Ал-Наср» билан шартнома имзолашга яқин тургани ҳақида хабар берган эди. 37 ёшли футболчи 2030 йилгача шартнома тузади, аввалига ўйинчи сифатида клубда ўйнайди.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid