platina.uz
Жамият

Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи хорижий компаниялар 44,8 млрд сўм солиқ тўлаган

Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи хорижий компаниялар 44,8 млрд сўм солиқ тўлаган
Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи хорижий компаниялар 44,8 млрд сўм солиқ тўлаган. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси хабар берди. 2022 йил 1 декабрь ҳолатига, Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи 40 та хорижий компания рўйхатга олинган. 2 йил ичида уларнинг сони 2 баравар кўпайди. Жорий йилнинг 11 ойи давомида мазкур хорижий компаниялар томонидан 44,8 млрд сўм солиқ тўланган, бу ўтган йилга нисбатан 2 баробар кўпроқ. Бунда, тўланган солиқларнинг 98 %и электрон хизматлар кўрсатувчи 10 та хорижий компания ҳиссасига тўғри келади:
  • Meta - 18,6 mlrd so'm;
  • Google - 14,8 mlrd so'm;
  • Apple - 6,2 mlrd so'm;
  • Вooking.соm - 1,4 mlrd so'm;
  • Netflix - 867,7 mln so'm;
  • Xsolla - 798,1 mln so'm;
  • Yandex - 445,5 mln so'm;
  • Paddlе.сom - 404,2 mln so'm;
  • LinkedIn - 234,1 mln so'm;
  • Adobe Systems - 180,3 mln so'm.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid