platina.uz
Жамият

Ўзбекистонда 2022 йилда 807 та мактабда қурилиш-таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари амалга оширилди

Ўзбекистонда 2022 йилда 807 та мактабда қурилиш-таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари амалга оширилди
2022 йилда Ўзбекистондаги 800 дан ортиқ мактабда қурилиш-таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари амалга оширилди. Бу ҳақда Халқ таълим вазирлиги хабар берди. Жорий йилда Инвестиция, “Обод қишлоқ” ва Обод маҳалла” ҳамда қўшимча дастурлар доирасида, шунингдек, маҳаллий бюджет ва ҳомийлик маблағлари ҳисобидан халқ таълими тизимидаги жами 807 та умумтаълим мактабида қурилиш-таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари бажарилган. Жумладан, Инвестиция дастури доирасида 341 та, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастури доирасида 257 та, Президентнинг ҳудудларга ташрифлари давомида берилган топшириқлар асосида 51 та, маҳаллий бюджет ва ҳомийлик макблағлари ҳисобидан 30 та умумтаълим мактабларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишлари, шунингдек, 128 та хом ғиштдан қурилган филиал биноларини қайта қуриш амалга оширилган. Мазкур мақсадлар учун жами 3,2 трлн сўм бюджет маблағлари йўналтирилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан тасдиқланган “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида 942 та таълим муассасасининг моддий-техник таъминоти ва инфратузилмаси янада яхшиланган.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid