platina.uz
Жамият

Мутахассис: “Пақилдоқ”лар болаларни кўриш қобилиятидан бутунлай маҳрум қилиши мумкин

Мутахассис: “Пақилдоқ”лар болаларни кўриш қобилиятидан бутунлай маҳрум қилиши мумкин
Янги йил байрами яқинлашгани сари "пақилдоқ" оммалашиб кетмоқда. Бу эса инсонлар учун хавфлидир. Инсон табиатан ўзига ҳам, яқинларига ҳам ёмонликни раво кўрмайди. Айниқса, фарзандларини турли фалокатлардан узоқ тутади. Аммо Янги йил арафасида авж олаётган “пақилдоқ”лар мавсумида бунинг акси кузатилмоқда. Отабек Икромов, Республика кўз касалликлари клиник шифохонаси бош шифокори: "Ҳар йили Янги йил арафасида ва байрамдан кейинги кунларда “пақилдоқ” ва салютлардан олинган жароҳатлар туфайли биргина бизнинг шифохонамизга юзга яқин оғир аҳволдаги беморлар мурожаат қилади. Юз, қўл соҳаларида оғир куйиш, кўзлар шикастланиши ва кўриш фаолияти қисман ёки бутунлай бузилиши кузатиладиган бундай болалар, афсуски, тегишли муолажалардан кейин ҳам қатор асоратлардан азият чекмоқда. Ҳатто беморлардан бир қисми лаҳзалик завқ учун умрбод ногиронликка маҳкум бўляпти. Кўзнинг пиротехника воситалари таъсирида куйиши бир неча даражага бўлинади: I даража(енгил куйиш)да кўз териси ва шиллиқ қавати қизариши, шишиши, эрозияланган юзалар шох пардада пайдо бўлиши кузатилади. Бу аломатлар кўриш қобилиятининг пасайишига олиб келади. II даража(ўртача куйиш)да кўз шох пардаси ва конъюнктивасида пуфакчалар ҳамда шох парда юзасида хиралашиш пайдо бўлади . III даража(оғир куйиш)да шох парданинг чуқур хиралашиши, қовоқлар некрози юз беради. IV даража(ўта оғир куйиш) барча кўз тўқималарининг чуқур некрози билан кечади.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid