platina.uz
Жаҳон

Жанубий Кореяда туннелдаги ёнғин оқибатида олти киши ҳалок бўлди

Жанубий Кореяда туннелдаги ёнғин оқибатида олти киши ҳалок бўлди
Сеулдан 20 километр жанубда жойлашган Квачхон шаҳрида автомагистрал туннелида содир бўлган ёнғин оқибатида жами олти киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда пайшанба куни Yoanxap агентлиги хабар берди. Қайд этилишича, ёнғин маҳаллий вақт билан 13:49 атрофида бошланган ва автобус ва юк машинасининг тўқнашуви оқибатида келиб чиққани тахмин қилинмоқда. Заҳарли газдан заҳарланган 20 дан ортиқ киши даволанмоқда. Воқеа жойига 50 га яқин ўт ўчириш машинаси ва техникаси, шунингдек, 140 га яқин ўт ўчирувчи жўнатилди. Полиция ва ўт ўчириш бўлими авария ҳолатлари юзасидан суриштирув бошлашни режалаштирмоқда.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid