platina.uz
Жамият

Инфографика: Ўзбекистон Марказий Осиёнинг қайси давлатлари билан энг кўп савдо қилмоқда?

Инфографика: Ўзбекистон Марказий Осиёнинг қайси давлатлари билан энг кўп савдо қилмоқда?
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази жорий йилнинг январь-ноябрь ойи учун Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари билан савдо айланмасида юз берган ўзгаришлар ҳақида маълумот берди.
2022 йилнинг январь-ноябр ойлари якунларига кўра, Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари ташқи савдо ҳажми 19,2 фоизга ўсиб, 6,8 млрд долларга етди, бу умумий савдо ҳажмининг 15,1 фоизини ташкил этди. Шу билан бирга Ўзбекистоннинг Марказий Осиё мамлакатларига экспорт 2,8 млрд долларни (ўсиш 16,2 фоиз), импорти эса 4,0 млрд долларни (ўсиш 16,2 фоиз) ташкил этди.
2022 йилнинг январь-ноябрь ойлари якунида Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари билан савдо айланмаси: – Қозоғистон билан ташқи савдо айланмаси 4,2 млрд долларни (ўсиш 18,8%) ташкил этиб, экспорт ҳажми 1,3 млрд долларга, импорт ҳажми эса 2,9 млрд долларга етди. – Қирғизистон билан ташқи савдо айланмаси 1,1 млрд долларни (ўсиш 31,3%) ташкил этиб, экспорт ҳажми $866 млн.га, импорт ҳажми эса $254 млн.га етди. – Туркманистон билан ташқи савдо айланмаси 858,6 млн долларни (ўсиш 12,8) ташкил этиб, экспорт ҳажми 184,3 млн долларга, импорт ҳажми эса 674,3 млн долларга етди. – Тожикистон билан ташқи савдо айланмаси 607,2 млн долларни (ўсиш 11,8%) ташкил этиб, экспорт ҳажми 462,7 млн долларга, импорт ҳажми эса 144,5 млн долларга етди. Ўзбекистоннинг Марказий Осиё мамлакатлари билан савдо айланмасидаги энг катта улуши Қозоғистонга тўғри келади – 62%, қолган қисми: Қирғизистон – 16%, Туркманистон – 13% ва Тожикистон – 9%
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid