Андижонлик икки қизни Туркияга фоҳишаликка жўнатаётган аёл Тошкент аэропортида қўлга олинди
Жамият
29 декабрь 2022 йил

2022 йил 16 декабрь куни Андижон вилоятида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Одам савдосига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Шаҳрихон туманида яшовчи аёл Х.Г Андижон туманида яшовчи Э.Н ва Андижон шаҳрида истиқомат қилувчи М.М.ларни Туркия давлатига фоҳишалик билан шуғулланиш учун юбориш эвазига Туркияда яшовчи “Ойгул” исмли танишидан 700 АҚШ доллари олишга келишиб олади. Келишилган 700 АҚШ доллари ҳисобидан 150 АҚШ долларини олиб, Э.Н ва М.М.ларни Тошкент халқаро аэропорти орқали Туркия давлатига жўнатиб юбораётган вақтида Тезкор тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 135-моддаси (Одам савдоси) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда