platina.uz
Жамият

Андижонда икки нафар қизни Туркияга фоҳишалик учун жўнатаётган аёл қўлга олинди

Андижонда икки нафар қизни Туркияга фоҳишалик учун жўнатаётган аёл қўлга олинди

Тошкент халқаро аэропортида 16 декабрь куни 2 нафар фуқарони Туркияга фоҳишалик учун юбораётган аёл қўлга тушди. Бу ҳақда Андижон вилояти ИИБ хабар берди.

Маълум қилинишича, 16 декабрь куни Андижон вилояти ИИБ ТҚХ ЖҚБ Одам савдосига қарши курашиш бўлинмаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ТҚД ЖҚХ УЖҚКБ Одам савдосига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан фуқаро Э.Н.нинг аризасига асосан тезкор тадбир ўтказилди.

Тезкор тадбир давомида Шаҳрихон туманида яшовчи аёл Х.Г Андижон туманида яшовчи Э.Н ва Андижон шаҳрида истиқомат қилувчи М.М.ларни Туркия давлатига фоҳишалик билан шуғулланиш учун юбориш эвазига Туркияда яшовчи “Ойгул” исмли танишидан 700 АҚШ доллари олишга келишиб, келишилган 700 АҚШ доллари ҳисобидан 150 АҚШ долларини олиб, Э.Н ва М.М.ларни Тошкент халқаро аэропорти орқали Туркия давлатига жўнатиб юбораётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинди. Мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 135-моддаси (Одам савдоси) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid