platina.uz
Жаҳон

2022 йилда дунё бўйлаб қанча журналист ҳалок бўлгани маълум қилинди

2022 йилда дунё бўйлаб қанча журналист ҳалок бўлгани маълум қилинди
«Чегара билмас мухбирлар» халқаро ташкилоти хабар беришича, 2022 йилда дунё бўйлаб камида 59 нафар журналист ҳалок бўлган. Қайд этилишича, ҳалок бўлганларнинг 80 фоизи қасддан ўлдирилган. Мексика кетма-кет тўртинчи йил журналистлар учун энг хавфли давлат бўлиб қолмоқда. Ўтган йили бу ерда уюшган жиноятчилик каби нозик мавзуларни ёритган камида 11 журналист ўлдирилган. Яна ярим ўнлаб ҳолатларда ҳозиргача мексикалик журналистларнинг ўлими ва уларнинг иши ўртасидаги боғлиқликни исботлай олмади. Аввалроқ «Чегара билмас мухбирлар» ташкилоти ҳам 2022 йилда дунё бўйлаб камида 65 нафар ОАВ ходими ўғирлаб кетилганини тахмин қилган эди. Бундан ташқари, 1 декабрь ҳолатига кўра, дунё бўйлаб камида 533 нафар журналист қамоққа олинган. Бундай ҳолатларнинг ярмидан кўпи бешта давлатда учрайди: Хитой, Мьянма, Эрон, Вьетнам ва Беларусь.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid