platina.uz
Таҳлил

Вакант лавозимларга энг кўп очиқ танлов ўтказган ташкилотлар маълум қилинди

Вакант лавозимларга энг кўп очиқ танлов ўтказган ташкилотлар маълум қилинди
Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларига ягона очиқ портал — vacancy.argos.uz орқали энг кўп танлов ўтказган ташкилотларнинг ТОП-10 талиги эълон қилинди. Ёшлар ишлари агентлиги 16 152 та вакант жойга очиқ танлов ўтказган ва 1-ўринни эгаллаган. Энг кўп танлов ўтказиб, ТОП-10 таликка кирган вазирлик ва идоралар:
  • Ёшлар ишлари агентлиги — 16 152 та
  • Давлат солиқ қўмитаси — 12 369 та
  • Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси — 11 877 та
  • Молия вазирлиги — 9 573 та
  • Халқ таълими вазирлиги — 7 100 та
  • Қишлоқ хўжалиги вазирлиги — 5 857 та
  • Мактабгача таълим вазирлиги — 5 542 та
  • Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги — 2 862 та
  • Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси — 2 568 та
  • Давлат статистика қўмитаси — 2 506 та
Маълумот учун, очиқ портал — vacancy.argos.uz’га 78 та давлат органи ва ташкилоти, 208 та туман (шаҳар) ҳокимлиги уланган бўлиб, улар томонидан мавжуд вакант лавозимлар учун жами 140 мингдан ортиқ танлов эълон қилинган.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid