platina.uz
Жаҳон

Филиппиндаги сув тошқинларида 25 киши ҳалок бўлди

Филиппиндаги сув тошқинларида 25 киши ҳалок бўлди
Филиппинда кучли ёмғир сабаб бўлган сув тошқинлари оқибатида камида 25 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Reuters хабар берди. Қайд этилишича, сув тошқинлари оқибатида 26 киши бедарак йўқолган. Шунингдек, табиий офат натижасида 10 та вилоятда 393 мингдан ортиқ киши моддий зарар кўрган. 26 киши бедарак йўқолди. Хавфларнинг олдини олиш ва табиий офатларни бартараф этиш бўйича миллий кенгашнинг чоршанба куни эълон қилган ҳисоботида таъкидланганидек, сув тошқини республиканинг 10 та вилоятида 393 мингдан ортиқ кишига зарар етказган. Агентлик маълумотларига кўра, 292 эвакуация марказида 81,4 минг киши кўчирилган. Камида 1,42 минг киши уйини олдиндан тарк этган. Бундан ташқари, мамлакатнинг 9 та вилоятида табиий офат билан боғлиқ 366 та ҳодиса, жумладан, сув тошқинлари ва кўчкилар қайд этилган. Тўфон 909 та уйга зарар етказди ва қиймати 11,7 миллион песо (210 минг доллар) бўлган 287 та бинони вайрон қилди. 32 та инфратузилма объектига етказилган зарар 20,8 миллион песо (373,3 минг доллар), қишлоқ хўжалигига етказилган зарар 65,9 миллион песо (1,17 миллион доллар)га баҳоланмоқда.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid