platina.uz
Жаҳон

БМТ: Украинада 7 мингга яқин тинч аҳоли вакили ҳалок бўлди

БМТ: Украинада 7 мингга яқин тинч аҳоли вакили ҳалок бўлди
БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси уруш бошланганидан бери Украинада қанча тинч аҳоли вакилли ҳалок бўлгагини маълум қилди. Қайд этилишича, уруш бошланганидан бери тинч аҳолининг ўлими ёки жароҳатланиши билан боғлиқ 17 831 ҳолатни қайд этди: 6 884 киши ҳалок бўлди ва 10 947 киши яраланди. Ҳалок бўлганлардан 429 нафари болалар: Улардан 175 нафари қиз, 216 нафари ўғил, 38 нафар шахснинг жинси ҳали аниқланмаган. Ярадорлар орасидан ҳам 800 нафарини болалар ташкил қилади. БМТ маълумотларига кўра, тинч аҳолининг ўлими ёки жароҳати сони бундан анча юқори бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid