platina.uz
Жамият

Бир сутка давомида "Тез ёрдам"га энг кўп чақириқ Фарғонада, энг кўп туғуруқ эса Самарқанд вилоятидан қайд этилди

Бир сутка давомида "Тез ёрдам"га энг кўп чақириқ Фарғонада, энг кўп туғуруқ эса Самарқанд вилоятидан қайд этилди
Жорий йил 27 декабрь эрталабки соат 08:00 дан 28 декабрь 08:00 гача Соғлиқни сақлаш вазирлигида ташкил этилган Штабга қуйидаги маълумотлар келиб тушди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди. Сутка давомида туғуруқлар сони: жами 2 594 нафар чақалоқ дунёга келди. Улардан: 1 330 нафари ўғил; 1 264 нафари қиз; 31 нафари эгизак. Энг кўп туғуруқ қайд этилган ҳудудлар: Самарқанд вилояти — 296 нафар Фарғона вилояти — 283 нафар Қашқадарё вилояти — 251 нафар Наманган вилояти — 227 нафар Андижон вилояти — 218 нафар. “103” хизмати: 2 755 та тиббиёт бригадаси фаолият кўрсатди. “Тез ёрдам”га 43 612 та чақириқ келиб тушди. Энг кўп чақириқлар:
  • Фарғона вилояти — 5 322 та
  • Андижон вилояти — 4 585 та
  • Наманган вилояти — 4 462 та
  • Тошкент шаҳри — 4 295 та
Юртимиз бўйича “103” хизмати орқали шифохонага ётқизилган беморлар сони:
  • катталар — 2 434 нафар
  • болалар — 1033 нафар
Шу вақт давомида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва филиалларига 2 556 та мурожат келиб тушди.
  • Госпитализация қилинган беморлар — 933 нафар
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid