platina.uz
Жамият

Йил сарҳисоби: Қатор халқаро рейтингларда Ўзбекистон ўз ўрнини яхшилади

Йил сарҳисоби: Қатор халқаро рейтингларда Ўзбекистон ўз ўрнини яхшилади
Жаҳон миқёсида Ўзбекистон нуфузини оширишда, мавқеини мустаҳкамлашда халқаро рейтинг ва индексларнинг аҳамияти катта. Рейтинглар мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари ҳимояси, давлат бошқаруви сифати, аҳолининг турмуш даражаси, тадбиркорлар ва хорижий инвесторлар учун қулай муҳит, барқарор иқтисодий ўсиш каби муҳим жиҳатларга кўзгу тутади. 2022 йилда эълон қилинган халқаро рейтингларда Ўзбекистон ўз ўрнини яхшилади. Масалан, GovTech Enablers индексининг рақамли кўникмалар ва давлат хизматларидаги инновациялар кўрсаткичи бўйича дунёда 4-ўринни эгаллаб, ўтган йилга нисбатан 65 поғонага кўтарилди. Жаҳон банки томонидан Давлатларнинг технологик тайёргарлиги индекси (GovTech Maturity Index)да мамлакатимиз 198 давлат орасида 43-ўринни эгаллаб, 37 поғонага кўтарилди. Матбуот эркинлиги индексида Ўзбекистон бирдан 24 поғонага юқорилади — 157-ўриндан 133-ўринга.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid