platina.uz
Жамият

Сурхондарёда 145 нафар мансабдорга нисбатан маъмурий жавобгарлик жазоси тайинланди

Сурхондарёда 145 нафар мансабдорга нисбатан маъмурий жавобгарлик жазоси тайинланди
Сурхондарёда 2022 йилда ер ва кадастр соҳасига оид 1 минг 758 та қонун бузилиш ҳолатини аниқлади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
"Якунланаётган йилнинг ўтган даврида назоратчиларимиз ер ва кадастр соҳасига оид 1 минг 758 та қонун бузилиш ҳолатини аниқлади", – дейди Кадастр агентлиги Сурхондарё вилояти бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Жумаев.
Дуч келинган маъмурий ҳуқуқбузарликнинг энг кўпи ёки 1 минг 67 таси кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат этмаслик сабабли келиб чиққан. 302 тасида ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш, 205 тасида ер тузиш лойиҳаларидан ўзбошимчалик билан четга чиқиш, 90 тасида чегара белгиларини, геодезик пунктларни ва чеклов белгиларини йўқ қилиш ёки шикастлантириш ҳолатлари аниқланган. 79 ҳуқуқбузар ўзбошимча эгаллаган ерларда қурилиш ишларини амалга оширган бўлса, 15 таси суғориладиган ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олган. Мутахассислар вилоятда ер билан боғлиқ қонун бузилишларни назорат қилиш баробарида умуммиллий бойликни ўзбошимча эгалламаслик ва мақсадсиз фойдаланмаслик, тегишли ҳужжатларсиз қурилиш ишларини амалга оширмаслик юзасидан тарғибот-ташвиқот ишларини ҳам олиб борди. Ўтаётган йил вилоятда ер муносабатлари билан боғлиқ қонун бузилишлар юзасидан 145 нафар мансабдор ва 1 минг 613 нафар жисмоний шахсга маъмурий жавобгарлик жазоси қўлланилган.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid