platina.uz
Жамият

Марказий банк янги йил байрами олди аҳолини огоҳлантирди

Марказий банк янги йил байрами олди аҳолини огоҳлантирди
Интернет тармоғи ҳамда ижтимой тармоқларда кўринишидан банклар, тўлов ташкилотлари ва бошқа ташкилотларнинг расмий сайтига ўхшаш соҳта веб-саҳифалар ва уларнинг номи билан очилган турли соҳта каналларнинг сони ортиб бормоқда. Бугунги кунда улар орқали янги йил байрами муносабати билан акциялар, қимматбаҳо совғалар, давлат томонидан бериладиган нафақалар, кам фоизли кредитлар ва катта миқдордаги пул ютуқлари тўғрисидаги эълонлар кўпаймоқда. Уларнинг хақиқийлигини расмий манбалардан текширмаслик, фирибгарларнинг алдовига ишониб соҳта веб-сайт ва каналларда шахсий маълумотларни киритиш натижасида айрим фойдаланувчилар ўзларининг пластик карта билан боғлиқ ҳамда банк ёки тўлов ташкилотларининг мобил иловаси аккаунтлари тўғрисидаги маълумотларни, сир тутилиши лозим бўлган бир марталик тасдиқлаш кодларни ошкор этмоқда. Фирибгарлар юқоридаги маълумотларни қўлга киритса, улардан фойдаланиб мобил иловаларни рухсатсиз бошқариш хуқуқига эга бўлиши мумкин. Бундай ноҳуш холатларнинг олдини олиш мақсадида Марказий банк огоҳлантиради:
  • эълонлардаги ҳар қандай акциялар, пул ютуқлари ва бошқа таклифларни ташкилотларнинг расмий веб-саҳифасидан қайта текширинг;
  • веб-саҳифанинг расмийлигига ишонч хосил қилмасдан уларга ўз шахсий маълумотларингизни киритманг;
  • ижтимоий тармоқлар ҳамда мессенжерлар орқали турли канал ва гуруҳларда тарқатилаётган, акция ва ютуқли лоторея ўйинлари тўғрисидаги рекламалар келтирилган ҳаволаларни текширмасдан туриб очманг;
  • ўзингиз расмий эканлигига ишонч хосил қилмаган веб-саҳифалар ҳаволаларини бошқаларга тарқатманг.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid