Жиззахда ер қимирлади

Тожикистондаги зилзила кучи Ўзбекистонда ҳам сезилди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар берди.
Маълум бўлишича, 27 декабрь куни Тошкент вақти билан 03:55 да Тожикистонда зилзила содир бўлган.
Зилзила координаталари: 39,58 градус шимолий кенглик; 67,84 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,9. Чуқурлик 15 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 221 км жанубий-ғарбда.
Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:
Бахмал тумани – 2 балл, 19 км.
