platina.uz
Жамият

Биржа савдоларида бир ҳафта ичида қарийб 14 минг тонна шакар сотилди

Биржа савдоларида бир ҳафта ичида қарийб 14 минг тонна шакар сотилди
Ўтган ҳафта давомида, яъни 19 – 25 декабрь кунлари «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖнинг барча савдо платформаларида 3 568,3 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 39,0 фоизга кўпдир. Бунда сотувларнинг 67,7 фоиз - биржа савдолари; 0,02 фоиз - кўргазма-ярмарка савдолари; 32,1 фоиз - электрон давлат харидлари ва 0,2 фоиз - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 616,3 млрд сўмни ташкил қилди. Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида буджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 169,9 млрд сўмлик маблағлари тежалди. Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 1 525 та авторақамлар сотилди, сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 6,8 млрд сўмни ташкил қилди. Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 2,9 биринчи тоифадаги авторақамларга; 7,9 фоиз иккинчи; 9,2% учинчи; 10,4 фоиз тўртинчи; 21,2 фоиз бешинчи ва 48,4 фоиз олтинчи тоифа авторақамларга тегишлидир. Биржа савдолари Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 2 415,0 млрд сўмлик товар ресурслари сотилди. Сотувчи корхоналар маҳсулотларни тасдиқланган жадвалларга риоя қилган ҳолда биржа савдоларига қўйишди, шу жумладан: Шакар Биржа савдоларига 14 001,0 тонна шакар қўйилди ва унинг 13 951,0 тоннаси, яъни 99,6 фоиз қисми сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 279 харидор иштирок этди. Кўриб чиқилаётган даврда шакарнинг барча категорияси бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 10 243,1 минг сўмдан 10 001,9 минг сўмгача пасайган. Ўтказилган биржа савдолари натижасида маҳаллий шакарнинг ТС-2 – категорияси бўйича шаклланган ўртача ҳафталик нархи маҳсулотни бир тоннаси учун 10 217,3 минг сўмни ташкил этди. Суюлтирилган газ Ўтган ҳафтада биржа савдоларига 7 302,0 тонна суюлтирилган газ қўйилди ва унинг бутун ҳажми сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 253 харидор иштирок этди. Кўриб чиқилаётган даврда суюлтирилган газ бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 4 570,2 минг сўмдан 3 893,6 минг сўмгача пасайган. Цемент Ўтган ҳафта мобайнида биржа савдоларида 56 845,0 тонна цемент сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 11,4 минг тоннани ташкил қилди. Кўриб чиқилаётган даврда цементнинг барча маркалари бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 608,5 минг сўмдан 605,2 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 98 харидор иштирок этди.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid