platina.uz
Жаҳон

Толибон аёлларга нодавлат ташкилотларда ишлашни тақиқлади

Толибон аёлларга нодавлат ташкилотларда ишлашни тақиқлади
Толибон барча маҳаллий ва хорижий нодавлат ташкилотларга аёл ходимларнинг фаолиятини тўхтатишни буюрди. Бу ҳақда Alarabiya хабар берди. Қайд этилишича, аёлларга кейинги огоҳлантиришгача ишлашга рухсат берилмайди. Тақиқланиш уларнинг айримлари исломий кийиниш қоидаларига амал қилмагани билан изоҳланади. Аввалроқ Афғонистон ҳукумати аёлларга университетларда ўқишни тақиқлаган эди. Толибон чекловни «миллий манфаатлар» ва «аёл шаъни»ни сақлаб қолиш, шунингдек, ўқув дастурини ислом меъёрлари асосида ўзгартириш зарурати билан изоҳлади.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid