platina.uz
Жамият

Спортни ривожлантириш вазири яна бир лавозимга сайланди

Спортни ривожлантириш вазири яна бир лавозимга сайланди
Кеча ижтимоий тармоқларда Икрамов Адҳам Илҳамович Савдо-саноат палатаси Раёсати раиси лавозимига сайлангани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Шу сабабдан, Спортни ривожлантириш вазирлиги қуйидаги маълумотларга изоҳ беради. Савдо-саноат палатаси Раёсати раиси янги таъсис этилган лавозим бўлиб, унга Президент тавсияси бўйича Адҳам Икрамов сайланган. Маълум қилинишича, бу жамоатчилик асосидаги лавозим ҳисобланади. Вазирлик берган баёнотга кўра, айни вақтда Адҳам Икрамов Спортни ривожлантириш вазири сифатида фаолиятини давом эттирмоқда. Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобов ҳам ўз ишини давом эттирмоқда.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid