platina.uz
Жамият

Жиззахда эр хотинини пичоқлаб ўлдирди

Жиззахда эр хотинини пичоқлаб ўлдирди
Жиззахда эр ва хотин ўртасидаги жанжал ўлим билан якун топди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди. Маълум қилинишича, 19 декабрь куни соат 18.00 ларда 1972 йилда туғилган Б.И ва турмуш ўртоғи Н.И лар ўртасида оилавий келишмовчилик сабабли жанжал келиб чиққан. Жанжал вақтида Б.И. қўлида бўлган ошхона пичоғи билан турмуш ўртоғининг ўнг елка қисмига уриб тан жароҳати етказган. Оқибатда 1975 йилда туғилган Н.И. оғир тан жароҳати олиб РШТЁИМнинг Жиззах филиалида кўрсатилган муолажаларга қарамасдан вафот этган. Б.И. процессуал тартибда ушланиб, вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган. Юқорида қайд этилган ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104- моддаси 3- қисми “д” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан 2022 йилнинг 22 декабрь куни Жиззах вилояти ИИБ, Ш.Рашидов тумани ИИБ ҳамда вилоят ва туман прокуратураси, секторлар, туман ҳокимлиги масъул раҳбарлари маҳаллада аҳоли иштирокида жиноят муҳокамасини ўтказишган. Таъкидлаш жоиз, гумонланувчи Б.И. шу вақтга қадар спиртли ичимлик истеъмол қилувчилар ва оилавий жанжалкашлар сифатида ИИОнинг профилактик ҳисобида турмаган. Шунингдек ушбу оила маҳаллада ижобий тавсифланиб, жанжалкаш оилалар рўйхатида турмаган.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid