platina.uz
Жамият

Тошкентда ЙТҲ сабаб вояга етмаган йўловчи вафот этди

Тошкентда ЙТҲ сабаб вояга етмаган йўловчи вафот этди
Тошкентда иккита автомобиль иштирокида ЙТҲ натижасида 11 ёшли қиз вафот этган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди. Маълум бўлишича, 18 декабрь куни тахминан соат 17.30 ларда Чўпонота кўчасида 1983 йилда туғилган У.Т. бошқарувидаги давлат рақами 01 T 711 PB бўлган "Lacetti" русумли автомашина йўл четидан орқага ҳаракатланаётган 1960 йилда туғилган M.A. бошқарувидаги давлат рақами 01 N 300 KB бўлган "Cobalt" русумли автомашина билан тўқнашган. ЙТҲ оқибатида "Lacetti" русумли автомашина ҳайдовчиси У.Т., "Cobalt" русумли автомашина ҳайдовчиси М.А. ва йўловчиси 2011 йилда туғилган M.M. олган тан жароҳатлари натижасида тиббий муассасага олиб борилган. Бироқ тиббиёт ходимларининг саъй-ҳаракатларига қарамасдан 2011 йилда туғилган М.М. вафот этган. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid